UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

02 окт 20:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Адесанья Жон Жонснинг вафот этган онаси ҳақида ҳазил қилди. Жонс эса жавоб қайтарди

UFC ўрта вазн тоифаси чемпиони Исраэл Адесаня твиттерда собиқ чемпион Жон Жонс билан баҳсга киришди.

Адесанья Жонснинг уч йил аввал қандли диабетдан вафот этган онаси ҳақида ҳазил қилди.

"Менга Жонснинг отаси нима ҳақида ўйлаётгани қизиқ. Ўғли мен билан жанг қила олишига тайёр деб ҳисоблармикан? Сабаби, унинг мураббийи тайёр эмас деб ҳисоблайди. Менинг отам сени қандай калтаклашим кераклигини айтиб берди. Онанг сени ҳозирги аҳволингни кўрганда ҳафсаласи пир бўлган бўлар эди",-деб ёзди Адесанья.

"Ҳозир бир неча ўн миллион долларлар оғушида ётибман. Болаларим Исо Масиҳни севади. Мен эса тарихдаги энг буюк жангчилардан бириман. Албатта, онам бундан фахрланган бўлар эди. Сен нимадан бунча ҳафасан?

Аслида, мен онамни эслатганингдан жуда хурсандман. Ҳозир менга онамни ўрни жуда билиняпти. Биз 2021 йилда жанг қиламизми? Сен мен билан исталган вазнда жанг қилишингни айтдинг, шундайми? Мен кутаяпман. Бутун дунё кутаяпти",-дея жавоб берди Жон Жонс.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг