UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

14 окт 17:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Адесанья Махачев - Волкановски реванш жангига ўз тахминини айтди

Ўрта вазнда собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесанья 21 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтказиладиган UFC 294 турнирининг марказий жангига муносабат билдирди.

Хабарингиз бор, оқшомнинг марказий жанги енгил вазн тоифасида Ислам Махачев ва Александр Волкановски ўртасида бўлиб ўтади. Нигерияликнинг сўзларига қараганда, унинг жамоадоши Махачевни муддатидан аввал мағлубиятга учратиб, биринчи жангдаги мағлубият учун муносиб реванш олади. 

"Менимча, Волк илк жангда ҳам ғалаба қозонган эди. Волкановски ўша жангда раунддан раундга ўзига бўлган ишончини ошириб бораётганди. Ҳа, бу сафар Волк тўлиқ машғулот лагерини ўтагани йўқ. Лекин у охирги жангидан кейин зални деярли тарк этгани ҳам йўқ. Ўйлашимча, бу гал Алекс Махачевни тўхтатади. Бу менинг шахсий фикрим. Агар менга рухсат этилганида, мен пулларни кимга тикишимни билардим", - дея Адесаньянинг сўзларини келтирмоқда MMAJunkie.  

Эслатиб ўтамиз, ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони бўлиб турган Алекс Волкановски уч кун аввал Исламга қарши жангга розилик берган эди. У жароҳати сабаб курашдан чиққан Чарльз Оливейранинг ўрнини эгаллаганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг