UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0

07 апр 17:29
Янгиликлар

Спорт курашлари

Адҳам Очиловни табриклаймиз!

Бугун эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи, спортчилик даврида айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритган Адҳам Очилов таваллуд топган кун.

Адҳам Очилов - 1976 йилнинг 7 апрель куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Болалигидан эркин курашга ошно тутинган бугунги қаҳрамонимиз фаолияти давомида катта ютуқларга эришди. 1995 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби бўлди. Бу унинг халқаро майдондаги биринчи катта ютуғи эди. 

1996 йилда Хитойнинг Сяошань шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. 1999 йили Туркия пойтахти Анқара шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди. Ўша йили Тошкент мезбонлигида ўтган Осиё чемпионатида бронза медали билан тақдирланди. 2000 йили Гуйлинда яна бир бор шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. 2004 йил Теҳронда ўтган қитъа чемпионатида икки карра Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Адҳам Очиловнинг спортдаги эришган муваффақиятлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. 1996 йилда "Шуҳрат" медали, 2000 йилда эса Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи унвонлари билан мукофотланган.

Фурсатдан фойдаланиб, Адҳам Очиловни бугунги унутилмас кун билан муборакбод этамиз. Адҳам ака, фарзандларингиз, оила аъзоларингиз бахтига ҳамиша соғ-саломат бўлинг. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг