UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

19 янв 10:59
Янгиликлар

Футбол

Африка Миллатлар Кубоги. Мусобақанинг энг яхшилари аниқланди

Марокаш мезбонлигида ўтказилган 2026 йилги Африка Миллатлар Кубоги якунланди.

Сенегал терма жамоаси турнир тарихида иккинчи марта чемпион бўлди. Тақдирлаш маросимида ФИФА томонидан турнирнинг энг яхши футболчиларига индивидуал совринлар топширилди.

Энг яхши дарвозабон деб 34 ёшли марокашлик Яссин Буну топилди. У турнирнинг барча 7 ўйинида майдонга тушди, 2 та гол ўтказиб юборди, 5 та ўйинда «қуруқ» ўйнади ва битта пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.  

Турнирнинг энг яхши футболчиси деб Сенегалнинг 33 ёшли вингери Садио Мане эътироф этилди. У 7 ўйинда 2 гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Турнирнинг энг яхши тўпурари эса Марокаш ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браим Диас бўлди – 7 ўйинда 5 та гол.

Бундан ташқари, ФИФА томонидан "Фейр-плей" соврини Марокаш терма жамоасига берилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг