UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

19 окт 16:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Афсонавий Руслан "Оқ Тайсон" Чагаевни табриклаймиз!

Бугун супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланган юртдошимиз Руслан Чагаев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Афсонавий чарм қўлқоп устамиз бугун 42 ёшни қарши олди. 

Руслан Чагаев 1978 йилнинг 19 октябрида Андижонда туғилган. Фаолияти давомида 38 та жанг ўтказиб, уларнинг 34 тасида ғалаба қозонган (21 таси нокаут билан), битта жангда дуранг қайд этилган. Яна 3 та жангда эса у имкониятни бой бериб қўйган.

Ҳаваскор боксда Осиё ва икки карра жаҳон чемпиони. Профессионал рингда эса 2007 йилда Николай Валуевни мағлубиятга учратиб, WBA йўналишининг супероғир вазн йўналишида жаҳон чемпионига айланган. 2016 йилнинг 17 октябрида фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Фурсатдан фойдаланиб, Руслан Чагаевни бугунги шукурона куни билан муборакбод этамиз!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг