20 дек 11:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Афсонавий UFC ҳаками Сехудо - Стерлинг жангида ким фаворити эканини айтди
Афсонавий ҳакам Жон Маккарти енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Алжамейн Стерлинг ҳамда икки вазн собиқ чемпиони Генри Сехудо ўртасидаги жанг ҳақида фикр билдирди.
Маккарти Генрининг ғалабасига ишончмоқда.
"Генрига паст баҳо бериб, катта хатога йўл қўйяпсизлар. Бу йигит кимлигини ва нима қилиш кераклигини аниқ билади. У Стерлинг учун хавф туғдиради, чунки Сехудо бутун умри давомида шундай қилган.
Мени фақат бир нарса ташвишга солмоқда — узоқ танаффус. У жанг тепмини сақлаб қолиш қобилиятини йўқотиши мумкин. Аммо бошқа томондан Стерлинг бор кучи билан жанг қилади. Алжамейн Сехудо билан жуда эҳтиёткор бўлиши керак", - деди Маккарти.
Алжамейн Стерлинг ва Генри Сехудо ўртасидаги жанг расман эълон қилинмаган бўлса-да, келаси йилнинг биринчи ярмида жангчиларнинг октагонда тўқнаш келиши кутилмоқда.
Ҳавола :
Манба : fightnews_info
Фикрлар