UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

10 сен 12:45
Янгиликлар

Футбол

Афсуски, сардоримиз ҳам мундиални ўтказиб юборади. Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ЖЧ-2024 учун якуний рўйхати маълум

Хабарингиз бор, 14 сентябрь куни мамлакатимизда футзал бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионатига старт берилади.

Тўрт кун олдин ФИФА терма жамоаларнинг қайдномасини эълон қилган эди. Бугун эса ЎФА матбуот хизмати якуний рўйхатни маълум қилди.

Бош мураббий Хосе Венансио Лопез ФИФА футзал Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футзалчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди. Дилшод Раҳматов жароҳати туфайли якуний қайдномадан ўрин олмади, унинг ўрнига таркибга Анасхон Раҳматов жалб этилди.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ЖЧ-2024 учун қайдномаси

Дарвозабонлар: 1.Суннат Анваров ("Бунёдкор"), 12.Аббос Элмуродов (БМБ).

Ўйинчилар: 2.Фазлиддин Ботиров (ОКМК), 3.Машраб Одилов (БМБ), 4.Ихтиёр Ропиев ("Оил Стар"), 5.Музаффар Аҳаджонов (БМБ), 6.Илҳом Ҳамроев ("Оил Стар"), 7.Анасхон Раҳматов ("Оил Стар"), 8.Ҳусниддин Нишонов ("Оил Стар"), 9.Элбек Тўлқинов (ОКМК), 10.Акбар Усмонов (БМБ), 11.Аброр Аҳметзянов (ОКМК), 13.Меҳрож Худойбердиев ("Динамо"), 14.Самариддин Беркинов ("Динамо").


Маълумот ўрнида, вакилларимиз ЖЧдаги иштирокини 14 сентябрь Нидерландияга қарши ўйин билан бошлайдилар. Мундиал расмий очилиш ўйини ҳисобланган ушбу баҳс "Ҳумо Арена"да бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг