UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

16 дек 15:33
Янгиликлар

Спорт курашлари

Аҳрол Рўзиевни табриклаймиз

Бугун ўзбек ва жаҳон спортида ўз мавқейига эга бўлган ҳамюртимиз, Бирлашган кураш дунёси ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациялари вице-президенти Ахрол Рўзиев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ахрол Рўзиев 1957 йил 16 декабрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўз умрини спорт курашларига бахшида қилган ҳамюртимиз бугунга келиб узоқ йиллик машаққатли меҳнатларининг самарасини кўрмоқда. Педагогика фанлари доктори, профессор Ахрол Рўзиев айни пайтда Бирлашган кураш дунёсининг вице-президенти сифатида фаолият олиб бормоқда. Спорт курашлари бўйича терма жамоамизнинг бугунги кунда жаҳоннинг энг етакчи жамоаларидан бирига айланишида, полвонларимиз қўлга киритаётган натижаларда ушбу мутахассиснинг хизмати беқиёс. 

Ахрол Рўзиев 2007-2016 йиллар Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида спорт ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича кафедра профессори, 2008-2014 йилларда FILA ижроқўм аъзоси бўлган. Фаолияти давомида “Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган спорт устози" (2001), иккинчи даражали “Соғлом авлод учун” (1999) ва “Фидокорона хизматлари учун” (2004) орденлари билан тақдирланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг