UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

16 дек 13:45
Янгиликлар

Спорт курашлари

Аҳролжон Рўзиевни табриклаймиз!

Бугун ўзбек ва жаҳон спортида ўз мавқейига эга ҳамюртимиз, Бирлашган кураш дунёси (UWW) вице-президенти, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, педагогика фанлари доктори, профессор Аҳролжон Рўзиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Аҳролжон Рўзиев 1957 йил 16 декабрь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ўз умрини спорт курашларига бахшида этган ҳамюртимиз бугунга келиб узоқ йиллик машаққатли меҳнатларининг самарасини кўрмоқда. Педагогика фанлари доктори, профессор Аҳролжон Рўзиев айни пайтда Бирлашган Кураш дунёси вице-президенти лавозимида фаолият олиб бормоқда. Спорт курашлари бўйича терма жамоамизнинг бугунги кунда жаҳоннинг энг етакчи жамоаларидан бирига айланишида, полвонларимиз қўлга киритаётган натижаларда Аҳролжон Аҳмедовичнинг хизмати беқиёс. 

Маълумот учун, Аҳролжон Рўзиев 2007-2016 йиллар Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида спорт ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича кафедра профессори, 2008-2014 йилларда FILA ижроқўм аъзоси бўлган. Фаолияти давомида "Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган спорт устози" (2001), иккинчи даражали "Соғлом авлод учун" (1999) ва "Фидокорона хизматлари учун" (2004), Қозоғистоннинг юқори даражадаги "Чингизхон" орденлари, "Ўзбекистон спорт фахрийси" кўкрак нишон билан тақдирланган.

Фурсатдан фойдаланиб, Аҳролжон Аҳмедовичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фарзандлар, набиралар роҳатини кўриб юришларини тилаймиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг