UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

11 дек 18:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

AIBA президентлиги учун сайлов. Икки даъвогар ўз номзодини қайтиб олди

Теглар :  БоксAIBA
Хабарингиз бор, эртага AIBA президентлиги учун сайлов ташкил этилади.

Аввалроқ ташкилот раҳбарлиги учун етти номзод кураш олиб бораётганлиги ҳақида хабар қилинганди. 

Сайлов ўтказилишига бир кун қолганида номзодлар сони беш нафар қолди. Кеча Доминикан бокс федерацияси президенти Доминго Солано ўз номзодини қайтиб олган бўлса, бироз аввал германиялик Рами Ал Масри президентлик учун курашдан чиққани ҳақида AIBAга расмий хабар юборди. Бу ҳақида ташкилот расмий сайти хабар қилди.

Демак, ҳозирча AIBA президентлиги учун беш нафар номзод қолган:

Анас Отаиба - БАА (Осиё бокс конфедерацияси президенти, АIBA вице-президенти)

Умар Кремлёв - Россия (Россия бокс федерацияси бош котиби, AIBA ижроқўм аъзоси)

Сулейман Микайилов - Озарбайжон (AIBA ижроқўм аъзоси)

Муҳаммад Мустазан - Марокаш (Ҳозирги вақтинчалик президент)

Борис ван дер Ворст - Нидерландия (EUBC ижроқўм аъзоси, Нидерландия бокс федерацияси президенти)


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг