UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

16 июл 11:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

AIBA Рио-2016 Олимпиадаси ҳакамларини четлатди, улар орасида ҳамюртимиз ҳам бор

Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) Рио-2016 Олимпиадасининг бокс баҳсларида ишлаган барча 36 нафар ҳакамни четлатиш ҳақида қарор қабул қилди.

“AIBA 36 нафар ҳакамнинг барчасини четлатди. Ҳозирча уларнинг қанча муддатга бокс ҳакамлигидан четлатилгани аниқ эмас”, - дейилади ташкилот томонидан тақдим этилган меъёрий ҳужжатда. 

Эслатиб ўтамиз, Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган Олимпиаданинг бокс мусобақаси ҳакамлари бир неча бор эътироз ва танқидга учраган эди. Айрим ҳакамлар мусобақа давом этаётган пайтдаёқ четлатилганди. Олимпиада якунланганидан кейин AIBA ҳакамлик тизимини ўзгартириш ҳақида бош қотира бошлаган эди. 

Маълумот учун, Рио Олимпиадасида ўзбекистонлик ҳакамлардан AIBA рефериси Жасур Қурбонов ҳам иштирок этган ва жангларни бошқарган эди. Ўтган йили эса ташкилот президенти Чинг-Куо Ву ўз лавозимидан истеъфо берганди. Айни пайтда AIBA президенти вазифасини ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов бажармоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг