UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

14 июл 12:57
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Аичи-Нагоя 2026: Uzbekistan Aquatics, волейбол ва велоспорт федерацияларида тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди

Теглар :  Аичи-Нагоя 2026
Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Японияда бўлиб ўтадиган Аичи-Нагоя ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик ишларини ўрганиш мақсадида қатор спорт федерацияларига ташриф буюрди.

Бу гал масъуллар Uzbekistan Aquatics, Ўзбекистон волейбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон велоспорт федерациясида бўлиб, федерациялар раҳбарияти, мураббийлар ва мутахассислар иштирокида миллий терма жамоаларнинг тайёргарлик ҳолатини атрофлича муҳокама қилди.

Учрашувлар давомида спортчиларнинг машғулот режалари, халқаро мусобақалар тақвими, лицензия ва рейтинг мусобақаларидаги иштироки, ўқув-машғулот йиғинлари, илмий-методик ҳамда тиббий таъминот, шунингдек, Осиё ўйинларида юқори натижа қайд этиши кутилаётган спортчиларнинг тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳар бир федерация кесимида мавжуд имкониятлар, тайёргарлик жараёни самарадорлигини янада ошириш ҳамда мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Маълумот учун, Аичи-Нагоя 2026 ХХ ёзги Осиё ўйинлари 19 сентябрдан 4 октябргача Японияда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг