UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0

05 сен 08:54
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ажойиб старт! Фигурали учувчиларимиз Гейниш ва Чигирев АҚШдаги мусобақада бронза медалларига эга чиқишди

Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ҳамда Дмитрий Чигирев янги мавсумдаги илк халқаро мусобақасида иштирок этди.

Улар АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилган "Челленжер" туркумидаги "John Nicks Pairs Challenge International" жуфтлик мусобақасида чиқиш қилди.

Дастлаб, кеча тонгда қисқа дастур ўтказилди. Унда Гейниш ва Чигирев 64.62 балл билан иккинчи ўринни эгаллашди. Тунда ўтказилган эркин дастурда эса спортчиларимиз 112.34 балл жамрағиб, бешинчи натижани қайд этишди.

Аҳамиятлиси, умумий жадвалда Екатерина ва Дмитрийнинг очколари сони 176.96 ни ташкил этиб, ҳамюртларимиз мусобақада учинчи ўринни эгаллашди. Мусобақа ғолиблиги америкаликлар Элли Кэм ва Дэнни О'Шига (191.62) насиб этди. Иккинчи ўринни эса асли россиялик бўлиб, АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган жуфтлик — Алиса Ефимова ҳамда Миша Митрофанов эгаллади (188.88). 

"John Nicks Pairs Challenge International" мусобақасида 9 та давлатнинг жами 15 жуфтлиги иштирок этди. Бу жуфтлик дастурида иштирок этадиган фигурали учувчиларнинг жорий мавсум ҳисобидан илк турнири бўлди.

Эндиликда Гейниш ва Чигирев 19-21 сентябрь кунлари Германиянинг Оберстдорф шаҳрида ўтказиладиган "Nebelhorn Trophy" мусобақасида ғолиблик учун кураш олиб боради.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг