UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0

27 окт 19:06
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Академик эшкак эшувчиларимиз Кореядаги қитъа биринчилигини муваффақиятли якунлашди

Жанубий Кореянинг Чонжу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кун баҳсларида бир қатор экипажларимиз совриндорлар қаторидан жой олишди.

Жумладан, М4х қайиғидаги квартетимиз марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва қитъада тенгсиз эканлигини намойиш қилди. Шунингдек, МС-2 йўналишида Алишер Турдиев ҳамда Сардор Тўлқинхўжаев кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, енгил вазнли қайиқда кечган яккалик пойгасида Собир Сафаралиев ҳам жамоамиз ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилди.

Квартетда Осиё чемпионлигини қўлга киритган вакилларимиз таркиби қуйидагича: Давржон Давронов, Абдулло Муҳаммадалиев, Меҳрож Маматқулов, Шаҳбоз Холмурзаев. 

Мусобақа доирасида кечган пара-атлетлар ўртасидаги микст йўналишида юртдошларимиз ҳам делегациямиз ғазнасига олтин медални қўшиб қўйишган. Шу тариқа пара-атлетларимиз билан ҳисоблаганда Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини 3 та олтин ва 4 та кумуш медаллари билан якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг