03 авг 17:48
Янгиликлар
Оғир атлетика, Токио-2020
Акбар Жўраев - Олимпиада чемпиони!
Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинлари давом этмоқда.
-109 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Акбар Жўраев даст кўтариш баҳсларида 193 кг, силтаб кўтаришда 237 кг, умумий ҳисобда эса 430 кг тошни ўзига бўйсундирди!
Ушбу натижа орқали Акбар умумий ҳисобда Олимпиада рекордини янгилади.
Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун Токиодаги Олимпия ўйинларидаги иккинчи олтин бўлди. Бунгача таэквондочимиз Улуғбек Рашитов олтин, дзюдочи Давлат Бобонов бронза медалини қўлга киритганди. Маълумот учун, Акбар Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси спортчиси ҳисобланади.
www.olamsport.com сайти ушбу муваффақият билан Акбар Жўраевни, унинг яқинларини ва Ўзбекистон оғир атлетика федерациясини муборакбод этади. Ғалаба муборак, Ўзбекистон!
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар