UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

18 авг 07:28
Янгиликлар

Оғир атлетика

Акбар Жўраев: Узоқ йиллик меҳнатимиз самарасиз кетмаганидан хурсандман

Куни-кеча ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.

унда Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг бир қатор вакилларининг меҳнати ҳам эътироф этилди. Жумладан, Токио-2020 ғолиби ва рекордчиси Акбар Жўраев «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди.

Тадбирдан сўнг, Жўраев федерация матбуот хизматига берган интервьюсида таассуротлари билан ўртоқлашди:

«Узоқ йиллик меҳнатимиз самарасиз кетмаганидан хурсандман. Бу нафақат менинг, балки бутун ўзбек халқининг ғалабаси. Мусобақага пухта тайёргарлик кўриш учун барча шароитларни яратиб берган юртбошимизга ташаккур. Спортга бўлган эътибор туфайли ушбу ғалабаларни қўлга киритдик. Олимпиада рекордини ўрнатганимдан жуда мамнунман. Шунингдек, устозларимга, мени қўллаб турган, мен учун дуода бўлган барча-барчага раҳмат айтмоқчиман.

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонига лойиқ кўришганидан бошим осмонга етди. Ушбу унвон менга қўшимча куч бағишлайди ва ўзига яраша масъулият ҳам юклайди. Келгуси мусобақаларда, жаҳон ва қитъа чемпионатлари ҳамда Париж Олимпиадасида ҳам юртимиз байроғини баланд кўтаришга бор кучим билан ҳаракат қиламан».

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг