19 окт 10:36
Янгиликлар
Aktau Asian Open 2026 турнирини 13 та медаль билан якунладик
Мусобақанинг иккинчи куни оғир вазнларда беллашувлар ташкил этилди. Эркаклар ўртасидаги -100 ва +100 кг вазн тоифаларида ўзбекистонлик дзюдочилар чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди.
Икки кунлик мусобақада дзюдочиларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза медалига сазовор бўлишди. Халқаро турнир чемпионлари 100 рейтинг балларини ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди. Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон биринчи, Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндор дзюдочиларимиз:
Олтин медаллар
-48 кг: Фотимахон Турсунбоева
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-73 кг: Низомиддинхўжа Тошпўлатов
-100 кг: Миржалол Нормўминов
+100 кг: Муҳаммадали Тангриев
Кумуш медаллар
-78 кг: Шинар Ибраева
-90 кг: Рамазон Аллабердиев
Бронза медаллар
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-57 кг: Муҳайё Аҳматова
-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова
-70 кг: Фарангиз Ҳожиева
-90 кг: Азизбек Авазмуродов
-90 кг: Султонбек Абдушукуров







Фикрлар