UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0

01 июн 13:35
Янгиликлар

Шахмат

Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди?

Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Актобе шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Aktobe Open 2024 турнири анъанавий тарзда Владимир Дворкович хотирасига бағишлаб ўтказиб келиняпти. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида уч нафар шахматчимиз Нодирбек Якуббоев (2665), Муҳаммадзоҳид Суяров (2429) ва Муҳиддин Мадаминов (2504) ҳам совринли ўринлар учун дона сурмоқда.  

Мусобақанинг 7-турида уччала вакилимиз ҳам қора доналарда ҳаракат қилиши керак эди. Аммо Мадаминов бизга маълум бўлмаган сабабга кўра қозоғистонлик Ораш Шоназаровга қарши баҳс олиб бормади ва унга техник мағлубият ёзилди. Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижа кўрсатаётган Нодирбек Якуббоев австриялик Валентин Байдецкий (2482) билан муросага келди. Суяров мезбон шахматчи Ергали Сулеймен (2254) билан дуранг ўйнади. 

Бугун ўтказиладиган 8-тур олдидан турнир жадвалида пешқадам ўзгарди. Еттинчи турда шу кунгача пешқадам бўлиб келган Абҳижит Гуптани мағлуб этган Парҳам Мақсудлу (Эрон) 6 очко билан якка карвонбоши бўлиб олди. Алексей Сарана (Сербия, 2706), Шант Саргсян (Арманистон, 2637), Александр Предке (Сербия, 2667), Пураник Абҳиманю (Ҳиндистон, 2629) 5,5 тадан очко жамғариб, кейинги ўринларни банд этишган. Беш очкога эга Нодирбек Якуббоев қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-поғонадан жой олган. Олтинчи ўриндаги ҳиндистонлик гроссмейстер Абҳижит Гуптада ҳам 5 очко бор. 

Муҳаммадзоҳид Суяров 7-турдан кейин 3,5, Муҳиддин Мадаминов эса 2,5 очкога эга. Улар қўшимча кўрсаткичларга кўра, мос равишда 41 ва 68-ўринларни банд этишган. Муҳиддин учун мусобақа эрта якунланганини айтиш жоиз. Бугун ўтказиладиган 8-турда шахматчиларимиз рақибларига қарши оқ доналарда ҳаракат қилишади.        


Aktobe Open 2024. 8-тур жуфтликлари:

Нодирбек Якуббоев (2665) - Михаил Никитенко (Беларусь, 2525)  

Муҳаммадзоҳид Суяров (2429) - Сауат Нургалиев (Қозоғистон, 2320)


Маълумот учун, Aktobe Open 2024 турнири ғолиби 20 000 доллар мукофот пулига эга бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 15 600, учинчи ўрин эгаси эса 11 100 АҚШ долларини қўлга киритади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг