UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0

26 янв 07:30
Янгиликлар

Футбол

"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади

Қозоғистон футболида ҳақиқий "бомба" трансфер амалга ошди.

Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани фаолиятини Қозоғистон Премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.

Машҳур футболчи "Актобе" клуби билан 2026 йилнинг охиригача амал қиладиган шартномага қўл қўйди.

Нани ҳақида нималарни билиш керак?

Келиб чиқиши: Кабо-Вердеда туғилган бўлса-да, Португалия терма жамоаси тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган кучли ўнта футболчи қаторига киради.

"Манчестер Юнайтед"даги даври: Лиссабоннинг "Спортинг" клуби тарбияланувчиси бўлган Нани Англияда ҳақиқий юлдузга айланган. У "МЮ" сафида Чемпионлар лигаси ғолиби, тўрт карра АПЛ чемпиони, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпиони, икки марта Лига Кубоги ва тўрт марта Англия Суперкубоги соҳиби бўлган.

Халқаро майдонда: Футболчи фаолиятидаги энг юқори чўққи — Португалия терма жамоаси билан 2016 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққанидир.

Фаолият юритган клублари:

Луиш Нани фаолияти давомида "Лацио", "Венеция" (Италия), "Фенербахче", "Аданадемирспор" (Туркия), "Валенсия" (Испания), "Орландо Сити" (АҚШ), "Мельбурн Виктори" (Австралия) ва "Эштрела" (Португалия) каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

Эндиликда 39 ёшли юлдуз "оқ-қизиллар" сафида янги зафарларга эришиш ва "Актобе"га совринлар ютишда ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг