UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0

12 окт 21:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди

Мексикалик афсона Сауль “Канело” Альварес 31 октябрь куни Ар-Риёдда жанг ўтказишга тайёрлигини билдирди, деб хабар қилди Турки Ал аш-Шайх.

Унинг рақиби WBC йўналиши бўйича иккинчи ўрта вазн тоифасидаги чемпион Кристиан Мбилли бўлади. Яқинда Ал аш-Шайх ушбу бокс оқшомининг кўламли андеркатини (асосий жанг олдидан бўладиган жанглар) эълон қилганди.

“Канело мен билан боғланиб, нима бўлишидан қатъи назар, Ар-Риёдда жанг қилишини айтди. У ҳеч нарсадан қўрқмайди, — деб ёзди Ал аш-Шайх ижтимоий тармоқларда. — Менинг ватаним — икки муқаддас масжид уйи, тинчлик, хотиржамлик, бой цивилизация, чуқур тарих ва бағрикенг инсонлар заминидир... Муносабат билдирган ва қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Оғир дамлар ҳақиқий дўстларни юзага чиқаради”.

Ушбу жангнинг 31 октябрга кўчирилгани анча олдин маълум бўлган эди, бироқ бу яқиндагина расман тасдиқланди. Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасида давом этаётган можаролар сабабли ушбу шоу бекор қилиниши ёки бошқа мамлакатга кўчирилиши мумкинлиги ҳақидаги шубҳаларни ҳатто ушбу расмий эълон ҳам йўққа чиқармади.

Яқинда ҳусийлар Ар-Риёд халқаро аэропортига қилинган ҳужум учун жавобгар эканини ўз зиммаларига олишди, бу эса унинг ёпилишига, рейсларнинг бекор қилинишига ва сайёҳларга Саудия Арабистонига сафар қилишдан тийилиш бўйича тавсиялар берилишига олиб келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг