UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради 0 18:47Доғистон - Ирландия! Хабиб ва Конор PFL'да ўзаро тўқнаш келишадими? 0 18:24Усик Фьюри билан жанг ҳақида: "Бир ой қолди" 0 18:01Йўғе?! Жейк Пол акаси Логан билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 17:39"Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси". Дунё юлдузлари қайси жамоаларга мухлислик қилади? 0 17:17UFC 309 турнирида жанг қилган юлдузлар қанча муддатга тиббий дисквалификация олгани маълум 0 16:54Пол Тайсон билан жангда 90 миллион ишлаб олгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди 0 16:25Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг илк кунги саралаш баҳсларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:04Сан-Марино терма жамоаси ЖЧ-2026га йўл олиши мумкин. Қандай қилиб?! 0 15:43IBF'нинг янгиланган рейтингида бир нафар боксчимиз қолди 0 15:22"Мераб Умар билан жангдан қочмоқда" - Петр Ян 0 15:01Ҳумоюн Султонов Калабурагида 1/4 финалга чиқди 0 14:40Клопп фаолиятини умуман кутилмаган жамоада давом эттириши мумкин 0 14:19Тайсон - Пол жангида рекорд ўрнатилди - Netflix 0 13:58"Нурмагомедов чемпионлик жангига лойиқ эмас" - Петр Ян 0

22 сен 16:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Албатта ўқинг! Хабиб ва Конорнинг даҳанаки матбуот анжумани (тўлиқ версия)

Аралаш қоидалар бўйича енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳамда икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегор ўртасида ўтказилган матбуот анжумани узоқ кутилган тадбир сифатида эътироф этилди.

Чиндан ҳам матбуот анжумани яхшигина шов-шувга сабаб бўлди. 

Рақиб ҳақида (Хабибнинг фикрлари):

“Мен бу жангга худди сўнгги жангимга чиққандек таассурот билан ёндашяпман. Ўйлайманки, Конор 6 октябрь оқшомини узоқ эслаб юради. Ўша тун у учун узоқ давом этади”.

Конорнинг туғилган кунига ичиш учун таклиф қилган вискисига муносабат:

“Мен ичкилик ичмайман. Ҳеч қачон бу ҳаром нарсани ичмаганман”

Хотиржамлиги ҳақида:

“Мен хотиржамликни сақлашда давом этаман. Жанг санаси ва манзилини биламан. Олтинчи октябрь!”.

Конор билан юзага келган низо ҳақида:

Хабиб: Конор, сен 2014 йили Твиттер тармоғидаги ёзишмаларимизни эслайсанми? 

Конор: Жин урсин сенинг ёзганларингни. 

Хабиб: Нима учун ўшанда ҳамма саволларга жавоб бермагандинг?

Конор: Мен ҳозир шу ердаман! Шунинг ўзи сенга етмайдими?

Хабиб: Ўтир жойингга! Биз сен билан 6 октябрь куни октагонда гаплашиб оламиз

Конор: Ҳа, ҳа, мен ҳам ушбу санани орзиқиб кутяпман. Лекин ҳар доимгидек, ҳа, такрор айтаман, ҳар доимгидек жангда турли баҳоналар билан иштирок эта олмаслигингдан қўрқяпман. Яратгандан ўзингга тўзим сўра.

Хабиб: Ким жангда иштирок этмайди? Жойингдан қимирламай ўтир, туриб кетавермасдан. Одамга ўхшаб гаплаш.

Конор: Мен гапиришни истамайман, мен жанг қилишни хоҳлайман.

Хабиб: Эсингдами, автобусга ахмоқларча ҳужум қилганингда, дўстингни дўппослагандим. Нима учун, ўшанда бунга жавоб бермадинг? Нега СМС юбормадинг? Сен қўрқоқсан!

Конор: Агар ўшанда автобусдан ташқарига чиққанингда, мурдага айланган бўлардинг. Сен автобуснинг ичидаёқ кийимингни “ҳўл” қилиб бўлгандинг.

Хабиб: Нима учун ўша куни ўзинг билан 40 кишини бошлаб келдинг? Чунки, бир ўзинг келишга қўрққансан. Ваҳоланки, сен бир ўзим бўлишимни билгансан. Нимага шунча қўриқчинг билан келдинг? Хўп, нима ўзгарди? Ҳеч нарса! Биз 6 октябрь куни ҳолингга маймунлар йиғлашини кузатамиз. 

Конор: Овозингни ўчир!

Мотивация ҳақида:

Хабиб: Мен сени яна қайта боксга жўнатаман. Чунки, сен яккакураш турларини яхшигина ўзлаштирган элит тоифасидаги спортчилар билан жанг қилишга қодир эмассан. Сен шу кунгача “майда жангчилар”ни ютиб келгансан. Сенинг яккакурашдан билиминг нол! 

Конор: Кел, шубҳанг бўлса курашиб кўрамиз, болакай!

Хабиб: Бунга оз қолди. 

Конор: Ҳа, ҳа, албатта. Жуда оз қолди. Нимага қодир эканлигингни бир кўрай. 

Хабиб: 6 октябрь кунги жангдан сўнг сен боксга қайтасан.

Конор: Мени тўғри тушунинглар, боксдан мен яхшигина пул ишлаб олдим...

Хабиб: Тушунаман, сен пул учун келгансан. Менинг эса мақсадим бошқа.

Конор: Менда етарлича пул борман. Аслида бу ёғига ишламасам ҳам бўлади. Нима учун сен Магомедовдан пул оласан? Уни Путин “ёпиб” қўйгандику!

Хабиб: Албатта. Йўқ, мен гапираман...

Конор: Нимадир айт. Нимага Путин Магомедовни хибсга олди?

Хабиб: Нима ҳақида гапиряпсан?

Конор: Путиндан ҳомийингни озод қилишини сўрамайсанми?

Хабиб: Мен сенинг инглиз тилингни тушунмаяпман.

Конор: Албатта, сен инглиз тилини тушунмайсан. Сен - ёлғончи каламушсан! Мен - ростгўйман! Пул учун жанг қилмаслигингни айтдинг. Ким ишонади бу гапингга. 

Хабиб: Мен ростан ҳам сенинг сўзларингни тушунмаяпман. 

Конор:... Сен ўзингни Дон деб ўйлайсанми, у ҳозир панжара ортида ўтирибди. Ўзингга бир қара. Ха-ха-ха. Пулинг қолмабди-ку!

Хабиб: Сен клоуннинг ўзисан! Бошқа таъриф бера олмайман.

Флойд Мейвезернинг огоҳлантириши ҳақида:

Хабиб: Мен ММАдаги Флойд Мейвезерман.

Конор: Овозингни ўчир! Сенинг охирги жангинг шармандадан бошқа нарса эмасди. 

Хабиб: Мен UFCдаги етакчи чемпионман. Бу 9 ой ичида ўтказган учинчи жангим бўлади. Мағлубиятсиз 26та ғалабали серия. Умуман мағлубиятга учрамаганман. Хатто битта раундни ҳам бой бермаганман. Тушунмайман, ўзи нима ҳақида гапиряпсан. Виски 6 октябрь куни сенга ёрдам беради, деб ўйлаяпсанми? 

Партердаги режалар ҳақида:

Хабиб: Мен уни чарчашга мажбур қиламан. Бу вазиятда эса таслим бўлишда ўзга чора топа олмайди. У боксга кетди. Оқибати нима бўлди? Шармандаларча ютқазди. Унинг мағлубиятлари сони учтани ташкил қилмоқда. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
23 сен 00:03:34
Abbos Ismatov
Xabib 3-raunda Conorni Nakaut qiladi
   
22 сен 22:40:57
Urganch
kop tarjimalari tog`ri tarjima qilinmagan to`g`ri uzbek sayt tushunaman
   
22 сен 19:46:08
ufcking5
Tarjima uchun raxmat
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг