UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

06 июл 14:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алекс Перейра янгиланган рейтингда Топ-10`га кириб олди

Ўрта вазн тоифасида UFC промоушенининг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

Икки вазнда собиқ Glory чемпиони Алекс Перейра янгиланган ўрта вазн тоифаси рейтингида 6-ўринга кўтарилиб олди. У якшанба тонгида Лас-Вегас шаҳрида ўтган UFC 276 турнирида Шон Стриклендни нокаутга учратган эди. 

Бразилиялик жангчи ушбу чиройли ғалабаси эвазига чемпионлик камари учун потенциал даъвогарга айланди. Перейра бунга қадар UFC промоушенида Андреас Михайлидисни нокаутга учратган, Бруно Сильвани очколар ҳисобига кўра таслим этганди.

Айнан якшанба тонгидаги UFC турнирида ушбу дивизион чемпиони Исраэль Адесанья даъвогар Жаред Канноньени зерикарли ўтган жангда очколар ҳисоби билан мағлубиятга учратган эди. 

Перейра - Адесанья жангининг амалга ошиши учун етарлича фактлар бор. Энг асосийси, Алекс кикбоксингда икки бор Адесаньяни мағлуб эта олган. Жангларнинг бирида у Исраэлни чуқур нокаутга учратганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг