12 июн 12:48
Янгиликлар
Алекс Перейранинг Оқ уйдаги жанги учун гонорари маълум бўлди
Унинг таъкидлашича, Алекс Перейра Оқ уйдаги UFC байрам турнирида Сирил Ган билан жанги учун 10 миллион доллар олади.
"Сен Оқ уйдаги тадбирда ўн миллион доллар ишлаб топадиган ягона жангчисан", деди Кормье тадбир олдидан бразилиялик билан суҳбатлашар экан.
Шу йилнинг март ойида Алекс Перейра ташкилот билан саккизта жангга мўлжалланган янги узоқ муддатли шартнома имзолаган ва бу билан UFC тарихидаги энг катта кафолатланган гонорарга эга жангчига айланган эди.
Шу билан бирга, вазиятга яқин бошқа манбалар ҳам бразилияликнинг кафолатланган гонорари ўн миллион долларни ташкил этишини маълум қилган. Алекс Перейра ва Сирил Ган ўртасидаги жанг Америка Қўшма Штатлари мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган байрам тадбирининг иккинчи муҳим воқеаси бўлади.

Фикрлар