UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0

20 авг 15:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Усик -Энтони Жошуа II жанги учун махсус превью

Александр Усик -Энтони Жошуа II жанги учун махсус превью

Бугун тунда Саудия Арабистонида жорий йилнинг энг кутилган ва кенг кўламли жангларидан бири – WBА, IBF ва WBО йўналишлари чемпиони украиналик Александр Усик ва ушбу унвонларнинг собиқ соҳиби британиялик Энтони Жошуа ўртасида оғир вазн тоифасидаги реванш жанги бўлиб ўтади.



Ҳар икки боксчи бу жанг учун борларини тикишди. Бу чемпионлик жангида Усикка тегишли бўлган учта камардан ташқари Фьюри томонидан вакант қолдирилган The Ring камари ҳам ўртага қўйилди.

Шунингдек реванш ғолиби WBC чемпиони Тайсон Фюрига қарши оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг қилиш имкониятига эга бўлади. 20 йилдан ортиқ вақт давомида супер оғир вазн тоифасида мутлақ чемпионлик жанги бўлмаган. Супероғир вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпионлик жанги эса айни вақтдаги дунёдаги энг йирик жанг бўлиши аниқ.

Саудия Арабистони расмийлари туристик салоҳатиятларини ошириш мақсадида бу жангни қабул қилиш учун катта пулдан воз кечишдан бош тортмадилар.

Daily Star хабарига кўра, Саудия Арабистони расмийлари жангни ўз мамлакатларида ўтказиш учун 80 миллион доллар беришади ва бу пуллар боксчилар ўртасида тенг тақсимланади. Шунингдек боксчилар бошқа тушумлардан қўшимча яна шунчадан маблағга эга бўлишлари мумкин.

Солиштириш учун, биринчи жанг учун Жошуа мукофот жамғармасининг катта улушини олганди — тахминан 13,6 миллион доллар, Усик эса — 4,1 миллион. Бундан ташқари, Жошуа жангнинг пуллик трансляциясидан қўшимча фойданинг 60 фоизини, Усик эса 40 фоизни олганди. Фарқни сезяпсизми?

Боксчилар ўртасидаги биринчи жанг ўтган йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтганди ва ўшанда Энтони Жошуа фаворит сифатида кўрилганди. Бироқ 12 раундлик жангда украиналик боксчи катта устунликка эришган.

Усик бир овоздан Жошуани 117-112, 116-112 ва 115-113 ҳисобида мағлуб этди ва супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди. Британиялик шартномада белгиланган реванш бандидан фойдаланишга қарор қилди ва тезда ўз мақсадига етди. Дастлаб боксчилар шу йилнинг баҳорида жанг қилишлари керак эди. Бироқ Украинадаги вазиятлар сабабли жанг 20 августга қолдирилди.

Фаолиятидаги иккинчи мағлубиятдан сўнг Энтони Жошуа жамоасини алиштирди ва янги бош мураббий Роберт Гарциянинг қўл остида Усикка қарши жангга тайёрланди.

Агар Жошуа ғалаба қозонса, у оғир вазн тоифасида уч карра жаҳон чемпиони бўлган кам сонли чемпионлардан бирига айланади ва унинг ҳамюрти Фюри билан жанги ўйиндан олдинги шов-шувлардан тортиб гонорарлар ва тарихдаги ўрнигача кўп жиҳатдан тарихда қолиши аниқ.

Усик учун реванш жангида ғалаба қозониш ҳам катта аҳамиятга эга. У ҳақиқатдан ҳам супероғир вазнда кучли эканлигини исботлайди.

Кеча боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди. Усик реванш учун вазнини деярли ўзгартирмади. Биринчи жангда унинг вазни 100,4 кг эди. Эртанги жангдан олдин эса 100,5 кг тош босди. Энтони эса биринчи жангга нисбатдан икки кг оғирроқ (110,9 кг) тош босди.

Супер тўқнашув бизнинг вақт билан тахминан тунда сат 01:00да бошланади.

Афсуски, бу баҳсни Ўзбекистонинг ҳеч бир телеканали жонли тарзда намойиш этмайди. Бироқ жангни USYK17 Youtube канали орқали жонли тарзда кўриш имконига эга бўлишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг