UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

28 сен 11:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Волков - Сирил Ган жангининг янги санаси тасдиқланди

Оғир вазн тоифаси вакиллари Александр Волков ҳамда Сирил Ган ўртасидаги жанг ҳам ўз кучида қоладиган бўлди.

Аслида ушбу жанг UFC 308 турнири доирасида ўтказилиши керак эди. Аммо россиялик аралаш яккакураш устасининг жароҳати олиши жангнинг карддан ечилишига сабаб бўлганди. Ташкилотчилар Волков - Ган 2 жанги 7 декабрь куни Лас-Вегасда ташкил этиладиган UFC 310 турнири доирасида ўтказилишини эълон қилишди. 

Катта эҳтимол билан бу чемпионлик камари учун даъвогарлик мақомидаги жанг бўлади. Айни пайтда Ган UFC оғир вазнлилар рейтингида 2, Волков эса 3-ўринни эгаллаб турибди. Бу россиялик аралаш яккакураш устаси учун реванш жангига айланади. 2021 йилнинг июнь ойида ўтказилган илк жангда франциялик спортчи очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. 

Маълумот учун, 35 ёшли Александр Волков июнь ойида Ар-Риёдда ўтган UFC on ABC 6 турнирида ватандоши Сергей Павловични очколар ҳисобига кўра таслим этганди. Бу унинг кетма-кет қозонган тўртинчи ғалабаси бўлганди. 34 ёшли Сирил Ган эса роппа-роса бир йилдан бери жанг ўтказмаяпти. У 2023 йилнинг сентябрида Сергей Спивакни иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг