UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0

07 мар 11:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Волковнинг навбатдаги жанги эълон қилинди

Россиялик оғир вазнли UFC жангчиси Александр Волковни нокаутчига қарши жиддий синов кутмоқда.

Волков 9 май куни Ньюаркада бўлиб ўтадиган рақамли UFC 328 турнирида октагонга қайтади. "Драго"нинг рақиби доминиканлик Вальдо Кортес-Акоста бўлади. Эҳтимолий даъвогарлик жангининг ташкил этилиши ҳақида вазиятга яқин бўлган хабардор манбалар маълум қилди.

2024 йил декабрь ойида Александр Волков ҳакамларнинг айри қарори билан Сирил Ганга баҳсли тарзда ютқазиб, тўртта ғалабадан иборат сериясини тўхтатганди. Ўтган йилнинг октябрь ойида россиялик аралаш яккакураш устаси Жаилтон Алмейдани мағлуб этиб, фаолиятини яна муваффақиятли йўналишга қайтарди.

Вальдо Кортес-Акоста эса ўтган йилнинг август ойида ҳакамларнинг якдил қарори билан бошқа бир рус жангчиси Сергей Павловичга ютқазиб қўйган ва шундан сўнг у кетма-кет учта жангда рақиблари Анте Делия, Шамил Газиев ва Деррик Люисни нокаутга учратган эди.

Айни пайтда Волков ва Кортес-Акоста UFC’нинг оғир вазн тоифаси рейтингида мос равишда иккинчи ва бешинчи поғоналарни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг