UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0

07 авг 17:27
Янгиликлар

Шахмат

Алишер Саъдуллаев шахмат Олимпиадасидаги мақсадимиз ва 2026 йилги мезбонлик ҳақида гапирди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси қизғин давом этмоқда.

Спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш ҳамда FIDE йиғилишида тақдимот қилиш мақсадида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев ҳам Ченнай шаҳрига етиб келди. 

Олимпиада ўтказилаётган манзилда шахматчиларимизнинг учрашувларини ҳаяжон билан кузатиб ўтирган Алишер Саъдуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.  

"Мақсад илк навбатда спортчиларимизни мана шундай катта мусобақа, шахмат оламидаги нуфузли турнир - Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида қўллаб-қувватлашдир. Терма жамоамиз аъзолари ёш бўлишларига қарамай, дунёдаги энг кучли уч жамоа қаторида кетишмоқда. 


Маълумот учун, шуни айтиб ўтишни истардимки, Ўзбекистон сўнгги маротаба 1992 йили Манилада ўтказилган шахмат Олимпиадасида совриндорлар қаторига кира олган ва кумуш медални қўлга киритган. Шундан сўнг биз кучли учликдан ўрин ололмаганмиз.

Лекин бир нарса бор - бугунги олтин авлод барчанинг диққатини ўзига жалб этмоқда. Ҳиндистонда ҳам Ўзбекистон деса барча танияпти. Бундай ҳолатни илк бора кўриб турибман. 

Шунингдек, яна бир муҳим тадбирга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Эртага, 8 август куни Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) нинг катта йиғилиши бўлади. Унда 2026 йилги шахмат Олимпиадаси мезбони ким бўлиши ҳақидаги масалага аниқлик киритилади. Бу борада Ўзбекистон жуда кўп меҳнат қилди. Бу бўйича президент, ҳукумат томонидан кафолат хати ҳам берилди. Энди олдимиздаги вазифа - биз чиройли тақдимот ўтказиб, шахмат олами делегацияларини ишонтира олишимиз керак. 2026 йилги Шахмат Олимпиадасини Ўзбекистонда ўтказишга қаттиқ бел боғлаганмиз. 

2026 йилги Олимпиадани ўтказиш учун Ўзбекистон энг қулай, меҳмонлар учун қизиқарли жой эканлигини кўрсатиб беришимиз керак. 

Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятлари ушбу шахмат Олимпиадасини ўтказиш учун энг муносиб даъвогарлардан ҳисобланмоқда. Эртага мана шу тақдимотимиз бўлиб ўтади. 

Фурсатдан фойдаланиб, йигит ва қизларимизга, уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдириб қоламан. Биз жаҳон шахмат оламида катта йўлга чиқдик. Мунтазам равишда кучли учлик, бешлик, ўнликда юришимиз лозим. Фақат тепага қараб юришимиз керак. Терма жамоамизнинг салоҳиятини бутун жаҳон кўрмоқда. Барчаси ўз қўлимизда. 


Бугун Олимпиада пешқадами Арманистонга қарши баҳслар ўтказилмоқда. Ўйлайманки, ушбу баҳсда ғалаба қозониш учун терма жамоамизнинг кучи ва салоҳияти етади", - деди Алишер Саъдуллаев Olamsport.com сайти мухбири билан суҳбатда. 

Азиз Тўхтамуродов суҳбатлашди, Ченнай. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
08 авг 01:19:38
ТЕМУРБЕК
Шу йигитни қадами қутлуғ келди шахматга, охиригача шундай давом этсин????
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг