UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0 18:48Сибирцев Остонада ўтаётган Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 18:17Исроил Мадримовнинг вазнида WBC рейтинги янгиланди 0 17:46Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади 0 17:15Мағлубиятсиз Фарид Башарат UFC ростеридан чиқарилди 0 16:44UFC президенти Раҳмонов ва мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи ўртасидаги жанг ҳақида баёнот берди 0 16:13Дэвид Бенавидес Биволни танқид қилди 0 15:42Мбаппе Лео Мессидан ўтиб кетди 0 15:11Жан Сильва: "Пратес билади, агар Махачевга зарба берса, жанг якунланади" 0 14:40Кормье Перейранинг даъволарига жавоб қайтарди: "Дўст деб ўйлагандим" 0 14:09Алекс Перейра Павлович билан жангни эмас, чемпионлик камари учун курашишни кутганини айтди 0

18 апр 15:25
Янгиликлар

Дзюдо

Алишер Юсупов – Осиё чемпиони! Мусобақани 10 та медаль билан якунладик

Хитойнинг Ордос шаҳрида ўтказилаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги куни Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Алишер Юсупов жамоамизга ягона олтин медални тақдим этди. У финал беллашувида Корея Республикаси полвони Ли Сеон Гёбни юко баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Ярим финалда айнан Юсуповга ютқазган яна бир Олимпия ўйинлари совриндори Музаффарбек Тўрабоев бронза медалига сазовор бўлди. У учинчи ўрин учун кечган баҳсда мўғулистонлик Одҳу Тсетсентсенгелдан устун эканини амалда исботлади. 

Шунингдек, бугунги кун дастурида Эрназар Сарсенбаев (-100 кг) тожикистонлик Жаҳонгир Мажидовни, Умида Ниғматова (+78 кг) қозоғистонлик Аида Тоишебековани таслим этди. Ўзига хос ўзбек дербисида эса Барчиной Қодирова жамоадоши Маржона Кўчимовани енгиб, бронза медалига эга чиқди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза, жами 10 та медаль билан Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади. Эртага қитъа биринчилигида аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг