UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0

05 сен 11:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади

UFC`нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Алжамайн Стерлинг ўтган ҳафта Сонг Ядонгга қақшатқич нокаут билан мағлуб бўлган Умар Нурмагомедовнинг муваффақиятсизлиги ҳақида фикр билдирди.

Америкалик аралаш яккакураш устасининг фикрича, россиялик жангчининг омадсиз чиқишида ташкилотнинг ҳам ҳиссаси бор, чунки улар Умарни жуда тезликда, қисқа огоҳлантириш билан юқори даражадаги рақибларга қарши қўйишган.

"Умар Марио Баптистага қарши жуда рақобатбардош жанг ўтказганди, энди эса нима бўлганини барчамиз кўриб турибмиз. Мен унинг фаолияти бошида, UFC`га энди келган пайтидаёқ айнан шу ҳақида гапирган эдим. Рақиблар даражасини босқичма-босқич ошириб бориш керак. Шошилиш ярамайди. Менимча, UFC уни жуда тезлик билан юқори чўққига олиб чиқиб, унга яхшилик қилмаган, натижани эса ҳозир кўриб турибмиз", – деди Стерлинг ўзининг YouTube каналидаги навбатдаги видеосида.

UFC`да олтита ғалабага эришган Умар Нурмагомедов ўтган йилнинг январь ойида Мераб Двалишвилига қарши чемпионлик жанги учун октагонга кўтарилган ва рақобатбардош баҳсда ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазиб, фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди. Шундан сўнг россиялик жангчи Марио Батиста ва Дейвесон Фигередо устидан кетма-кет ғалаба қозонди. Бироқ ғалабали сериясини учтага етказиш ва навбатдаги чемпионлик имкониятини қўлга киритишга бўлган уриниши омадсиз якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг