UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

26 апр 09:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алжамейн Стерлинг иштирокидаги UFC турнирининг асосий жанги тўлиқ давом этди + ФОТО

Бироз аввал АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 274 турнири якунига етди.

Оқшомнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони америкалик Алжамейн Стерлинг ҳамда ярим енгил вазн рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб турган унинг ҳамюрти Юссеф Залал ўртасида бўлиб ўтди. Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва якунда тажрибали Стерлинг ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. 

Шу тариқа, Алжамейн Стерлингнинг ММАдаги ғалабалари 26 тага (11 таси муддатидан аввал) етди. Мағлубиятлари сони 5 талигича қолди. У профессионал ММАда 2011 йилнинг апрелида дебют қилган эди. Бугунги ғалаба Стерлинг учун кетма-кет иккинчиси бўлди.  

Юссеф Залал эса бугун профессионал фаолиятидаги олтинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ҳисобидаги ғалабалари 18 талигича (14 таси муддатидан аввал) қолди. Яна битта жангида дуранг натижа қайд этилган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг