21 янв 13:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Алжамейн Стерлинг: "Пётр Ян барчасини ўз қони билан тўлайди"
Супер енгил вазн чемпиони Алжамейн Стерлинг ўзининг асосий рақиби Пётр Ян ҳақида гапирди.
Ҳақиқий чемпион ва вақтинчалик чемпион 9 апрель куни UFC 273 турнири доирасида ўзаро жанг қилишади.
"Бизнинг қарама-қаршилик 2020 йилда турли сабабларга кўра икки марта қолдирилди. Қизиғи, иккаласида ҳам бу Яннинг таклифи эди. Ўшанда у ўзининг севимли стероидларини истеъмол қилишга улгурмаганди. Менда бошқа фикр йўқ.
Мен Янни иложи борича томошабоп қилиб ер тишлатаман. Шундан сўнг эса Диллашоу ва Жозе Альдо томон бораман. Энди мен тўлиқ формадаман. Кўрамиз, ҳақиқий қирол ким экан?
Камар менда ва мен расман чемпионман. Бунга эришиш осон бўлмади. 9 апрель куни реваншда Пётр Ян барчасини ўз қони билан тўлайди", - дейди Стерлинг.
Ҳавола :
Манба : BJPenn
Фикрлар