UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Фирдавс Худоятов Милан-Кортина-2026 Паралимпиадасидаги иштирокини якунлади 0 19:11"Мароқанд" стол теннис клуби Евросиё Лигасида қатнашмоқда 0 18:45Масвидаль: "Бу жангда бор пулимни Стриклендга тикаман" 0 18:24"Шундай дейишди". Арман Царукян UFC камари учун навбатдаги даъвогар бўлишини айтди 0 18:01Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми? 0 17:39Ўзбекистон Кубогининг иккинчи куни ҳам 5 та вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:17Улуғбек Собиров WBA Asia камари учун россиялик боксчи билан жанг қилди 0 16:52Фирдавс Худоятовнинг Милан-Кортина-2026 қишки Паралимпиадасидаги илк чиқиши якунланди 0 16:28Суперкомпьютер EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди 0 16:01"Бундай уруш пайтида Оқ уйда UFC турнири ўтказиш ғалати" - америкалик таҳлилчи 0 15:39Оқ уйдаги UFC турнирига чипталар бепул бўлиши маълум қилинди 0 15:17Фьюри ўз чўққисидаги Усик ва Майк Тайсон ўртасидаги жангда ким ғалаба қозонишини айтди 0 14:52Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди 0 14:28"Менга ҳақиқий даъвогарлар керак". Арман Царукян яна жанг қилмоқчи 0 14:05Ёш самбочиларимиз Россияда ўтказиладиган халқаро турнирга йўл олишди 0

21 апр 07:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алжемейн Стерлинг Петр Ян билан трилогияга тайёр

Энг енгил вазнда UFC чемпиони Алжемейн Стерлинг келгусида Петр Ян билан учинчи жангни ўтказишга тайёр бўлишини айтди.

"Агар у менга қарши 0:3 ҳисобини хоҳласа, биз буни амалга ошира оламиз. Агар сиз унинг рекордларига қарасангиз, мен уни икки бор мағлуб қилганимни кўрасиз, ва агар у учинчисини хоҳласа, биз буни уддалай оламиз", - дея таъкидлаган америкалик жангчи.

Шунингдек, Стерлинг россиялик жангчини навбатдаги рақиби сифатида кўрмаслиги ва Жозе Альдо, Ти Жей Диллашоу ёки Доминик Круз билан жангни афзал кўриши ҳақида гапирди.

"Яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, Диллашоу бу жангга лойиқ эмаслиги аён бўлади. Абу-Дабида урушишимиз керак бўлганида, унинг Ян билан жангимиз ғолиби билан жанг қилиши ҳақида кўп гапиришди, ва бу ўз ўзидан оддий қабул қилинди.

Ростини айтсам, Роб Фонтни мағлуб этган Жозе Альдо бу жангга кўпроқ муносиб деб ўйлайман. Бу саҳийлик нуқтаи назаридан олиб қараганда оқилона иш бўларди. Ҳатто Доминик Круз билан жанг ҳам аҳамиятлироқ, Ти Жейнинг бу ерга қандай қўшилиб қолганини умуман тушунмаяпман. Биламан, UFC бу жангни хоҳлайди, шунинг учун ҳам унинг исмини тилга олдим.

Агар шундай бўлса, бу ҳар қанақасига қизиқ жанг бўлади. Мухлислар уни билишади, у яхши резюмега эга, шундай йигитни мағлуб этиш бойликларим кўпайишига катта ҳисса бўлади. Мен буни пул учун қиляпман. Менимча, бу йигитларнинг ҳаммаси маҳорат жиҳатидан бир ҳил даражада, лекин агар молиявий томондан танлашим керак бўлса, Ти Жей номзодини танлардим".

Шунга қарамасдан, UFC чемпиони яқин ярим йил ичида октагонга қайтишни режалаштирмаяпти.

"Ўн уч ой ўтди, энди ҳеч қандай жанг ҳақида ўйлашни истамайман. Мен оддий одамлардек ҳаёт кечиришни — дам олиш, бироз вазн тўплашни хоҳлайман. Бу орқали ўзимизни қандай ҳис қилишимизни кўрамиз, лекин мен сентябрь ойидан аввал қайтаман, деб ўйламайман, эҳтимол ундан кейин ҳам. Мен UFC хоҳлаганида эмас, вақти келганини ҳис қилганимда қайтаман".


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг