UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

20 апр 21:29
Янгиликлар

Дзюдо

Алматидаги Осиё Кубогининг биринчи куни 13 та медал қўлга киритдик, 5 таси олтин!

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги бўлиб ўтмоқда.

Бугун старт олган қитъа очиқ кубогида мезбонлардан ташқари Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан истеъдодли дзюдочилар татамига чиқишяпти. 

Қувонарлиси, мусобақанинг биринчи куни ҳамюртларимиз учун омадли келди. 

-50 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Баҳром Ботуров барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. Баҳром қозоғистонликлар - Султан Баймирза, Жанарис Рахметкали, ярим финалда яна бир ҳамюртимиз Темурбек Бобомуродов ҳамда ҳал қилувчи финал учрашувида мезбон дзюдочи Муҳаммад Сативалдини енгиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Темурбек Бобомуродов ва Суннатилло Тўхтаевлар бронза медалига сазовор бўлишди. 

-60 кг вазндаги дзюдочимиз Азизбек Ортиқов ҳам Осиё Кубогининг олтин медалига эга чиқди. Азизбек қирғизистонликлар - Алишер Арзикул улуу, Берадор Курманбеков, қозоғистонлик Даурен Кайратули, ярим финалда яна бир қирғиз дзюдочиси Чингизхан Сагиналиев ва финал беллашувида мезбон спортчи Йикилас Алсейтни енгиб, терма жамоамизга иккинчи олтин медални тақдим этди. 

-90 кг вазн тоифасида ҳам ўзбекистонлик спортчи шарафига давлатимиз мадҳияси янгради. Муҳаммадқодир Мансуров ушбу вазнда барча рақибларидан устун эканлигини амалда исботлади. У қозоғистонликлар - Нурсултан Каблан, Акжол Шалкаров, қирғизистонлик Анарбек Ишенбаев енгди. Финал баҳсида эса татами эгаси Рауан Нажимхановни мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.   

+90 кг вазн тоифасининг финал учрашуви ҳам ҳамюртимиз иштирокида кечди. Лекин Қаҳрамон Раҳмонов олтин медал учун баҳсда қозоғистонлик рақиби Журкамирза Шукурбековга ютқазиб қўйди ва кумуш медал билан тақдирланди. Ушбу вазнда иштирок этган яна бир вакилимиз Исломбек Равшанқулов бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлди. 

-66 кг вазндаги полвонимиз Жўрабек Абдуллаев Осиё Кубогининг кумуш медалига эга чиқди. Ярим финалда россиялик Игорь Яровойдан устун келган Жўрабек олтин медал учун баҳсда қозоғистонлик Тайман Нургалиевга имкониятни бой берди. 

-81 кг вазн тоифасининг кумуш медали ҳам ўзбекистонлик дзюдочига насиб этди. Финалга қадар мағлубиятсиз етиб келган Жаҳонгир Маматраҳимов олтин медал учун баҳсда мезбон спортчи Айдар Араповдан енгилди.  

-55 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Собиржон Каримов бронза медали билан тақдирланди. -73 кг вазндаги вакилимиз Санжар Пардаев ҳам Осиё Кубогининг бронза медалини қўлга киритди.  

Осиё Кубогининг қизлар ўртасидаги баҳсларида ҳам медалга эга бўлдик. -40 кг вазнда Муҳайё Аҳматова, -57 кг вазн тоифасида Фарангиз Режепова кумуш медал соҳибасига айланишди.  

Шу тариқа, Cadet Asian Judo Cup Almaty мусобақасида Мўмин Набиев, Санжар Зокиров ва Тоҳир Файзиев мураббийлигида иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза, жами 13 та медални қўлга киритди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг