16 апр 11:21
Янгиликлар
Футбол
Альваро Арбелоа: "Ҳакам ўйинни бузди"
"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа ЕЧЛ 1/4 финалининг жавоб ўйинида "Бавария"га мағлуб (3:4) бўлганидан кейин жамоа ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингага қизил кўрсатилган вазиятга изоҳ берди.
86-дақиқада "Реал" ўн киши бўлиб қолди — Эдуардо Камавинга Харри Кейнга қарши ўз майдонида қоида бузгани ва ҳакамнинг ҳуштагидан кейин тўпни қайтармаганлиги учун майдондан четлатилди.
"Ҳакам ўйинни бузди. Бундай ҳаракат учун ўйинчини чиқариб юбориш мумкин эмас!", — деди Арбелоа.
Икки ўйин якуни бўйича мадридликлар мюнхенликларга умумий 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ҳавола :
Фикрлар