UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

17 сен 10:25
Янгиликлар

Шахмат

Амалдаги Олимпиада чемпионлари камбэк қилган 6-турда асосий рақибларимиз қандай натижа қайд этишди? (+ФОТО)

Шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 6-турда Исроил шахматчиларидан 2,5:1,5 ҳисобида устун келишди. Ёш гроссмейстерларимиз 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг эртага ўтказиладиган 7-турида таркибида тажрибали шахматчилар жам бўлган Украина терма жамоасига қарши дона суришади.  

Еттинчи тур олдидан 100 фоизлик натижа қайд этган биргина Ҳиндистон қолди. Ҳиндлар 6 та учрашувниг барчасида ғалаба қозонишган. Вьетнам, Хитой ва Эрон терма жамоалари ҳисобида 5 ғалаба ва 1 дуранг бор. Англия ва Грузия ҳам ҳали ютқазмаган. 

Ўзбекистон, Франция, Украина, Арманистон, Венгрия, Сербия, Литва ва Нидерландия терма жамоалари 5 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этишган. Ўзбекистон қўшимча кўрсаткичларга кўра 10 очко жамғарганлар орасида энг юқори - 5-ўринни эгаллаб турибди. 

Терма жамоамизнинг асосий рақиблари 6-турда муҳим ғалабаларга эришишди. Фақат Хитой - Вьетнам ва АҚШ - Руминия учрашувларида томонлар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Ҳиндистон Олимпиада мезбонларини 3:1 ҳисобида енгишди. Эрон Магнус Карлсен бошчилигидаги Норвегия терма жамоасини таслим этди - 2,5:1,5. Озарбайжон бироз кутилмаганда Литвага 1,5:2,5 ҳисобида ютқазиб қўйди.  

Эртага ўтказиладиган 7-турнинг марказий баҳси Ҳиндистон ва Хитой терма жамоалари ўртасида ташкил этилади. 

7-турнинг марказий учрашувлари:

Литва - Венгрия

Эрон - Вьетнам

ЎЗБЕКИСТОН - Украина

Сербия - Нидерландия

Армаснитон - Англия

Франция - Грузия

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг