UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

04 окт 10:33
Янгиликлар

Болалар спорти

Амалий спорт турларига қизиқиш ортмоқда

Амалий спорт турларига қизиқиш ортмоқда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти шафелигида ўтказилган техник ва амалий спорт турлари бўйича мусобақалар натижаси бўйича шундай хулосага келиш мумкин.

Беллашувларнинг иккинчи куни мотокросс пойгалари, шунингдек, тўппонча ва пневматик милтиқдан ўқ отиш, корд авиамоделлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

125 куб сантиметргача бўлган мотоцикллар тоифасида 18 ёшдан кичик ўсмирлар ўртасида бухоролик Бахтиёр Аҳмедов биринчи, навоийлик Достон Хушвақтов иккинчи, андижонлик Иброҳим Адҳамов учинчи ўринларни эгаллади. Шу тоифанинг 18 ёшдан катта иштирокчилари ўртасида кучли учликдан Денис Перцев, Шавкат Сулаймонов (ҳар иккаласи Тошкент вилоятидан), Сергей Барануков (Навоий вилояти) жой олди. 

500 куб сантиметргача бўлган мотоцикллар тоифасида Андрей Сазонов (Тошкент вилояти) ғолиб бўлди, бухоролик Беҳзод Ҳалимбоев маррага иккинчи бўлиб етиб келди, бронза медални пойтахтлик Сергей Давлатёров қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти спортчилари биринчи, Навоий вилояти иккинчи ва Бухоро вилояти спортчилари учинчи ўринни эгаллади.

Қизлар ўртасида тўппончадан ўқ отиш мусобақасида моҳир мерган, қашқадарёлик Комила Равшанбековага тенг келадигани топилмади. Наманганлик Комила Исҳоқова иккинчи ва Тошкент вилояти вакили Бону Тиллабердиева учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ўсмирлар ўртасида тўппончадан ўқ отиш бўйича беллашувда самарқандлик Рифат Гирфонов ғалабани қўлга киритди. Тошкент вилоятидан Абдураҳмон Анорбоев иккинчи, наманганлик Саидбек Каримов учинчи ўринни эгаллади.

Қизлар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш мусобақасида Зайнаб Пардабоева (Тошкент вилояти) биринчи, Наталья Сластена (Сурхондарё вилояти) иккинчи, Олима Комилова (Хоразм вилояти) учинчи ўринга муносиб топилди.

Ўсмирлар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича андижонлик Вадим Караванов зафар қучди. Тошкент вилоятидан Суҳроб Мирзажонов иккинчи, наманганлик Абдуҳалил Абдувоҳидов учинчи ўринни қўлга киритди.

Жамоавий баҳсларда Тошкент вилояти мерганларига омад кулиб боқди. Андижон ва Наманган вилоятлари жамоаларига тегишлича кейинги ўринлар насиб этди.

18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги модел-нусха тоифасидаги корд авиамоделлари мусобақаларида Муҳриддин Қодиров, Дамир Муталапов ва Алёр Йўлбарсов кучли учликдан жой олди. 18 ёшдан катталар ўртасидаги беллашувларда эса ғолиблар учлигини Элбек Эшназаров, Маҳмуд Олимхўжаев ва Абдумутал Йўлдошев ташкил этди.

18 ёшгача бўлган пилотаж моделлар тоифасида Азизулло Комилжонов (Тошкент) зафар қучди, иккинчи ўринга Нодир Абдуллаев (Фарғона), учинчи ўринга Алсу Сафина (Самарқанд) муносиб топилди. Худди шу тоифанинг катталар ўртасидаги беллашувларида Вадим Васильев (Тошкент) биринчи, Лазиза Ғаффорова (Фарғона) иккинчи ва Шавкат Мирзабаҳромов (Андижон) учинчи ўринни эгаллади.

Корд авиамоделлари бўйича жамоавий баҳсларда Фарғона вилояти жамоаси биринчи, Андижон вилояти жамоаси иккинчи ҳамда Тошкент шаҳри жамоаси учинчи ўринга лойиқ топилди.

Моделлаштириш бўйича мураббий Дмитрий Белоглазовнинг айтишича, энг юқори натижани Фарғона вилояти спортчилари кўрсатди, Андижон вилояти спортчилари ҳам яхши натижаларни қўлга киритди. Яккалик баҳсларида хонаки моделлар бўйича катталар разрядида чиқиш қилган ва совринли ўринга даъвогарлик қилган пойтахтлик 15 ёшли Севинч Султонова мураббийларда катта таассурот қолдирди.

Аблай Камолов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг