UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

11 сен 13:47
Янгиликлар

Волейбол

Ана холос! Тарихда илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган волейболчиларимиз ушбу мусобақага боришмади

Ўтган йилнинг 22-29 июль кунлари пойтахтимиз волейбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги U16 Осиё чемпионатига мезбонлик қилган эди.

Ўн иккита жамоа қатнашган қитъа биринчилиги якунида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финага қадар етиб бориб, Осиё вице-чемпионлиги билан бир қаторда юртимиз волейболи тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритганди. Осиёдан чемпион Эрон, вице-чемпион Ўзбекистон ҳамда бронза медали совриндори сифатида Хитой Тайпейи терма жамоалари жаҳон чемпионати чиптасига эга чиққанди. 

24-31 август кунлари U17 ёш тоифасидаги ана шу жаҳон чемпионати Болгария пойтахти София шаҳрида ташкил этилди. Беш қитъанинг сараланган 16 терма жамоаси қатнашиши керак бўлган мусобақа Осиёнинг амалда иккинчи жамоаси бўлиб турган Ўзбекистонсиз ўтди. 

Ҳа, афсуски, айнан шундай бўлди. Ўзбекистон қуръа натижасига кўра D гуруҳида Бразилия, Бельгия ва Чили терма жамоаларига қарши баҳс олиб бориши керак эди. Регламентга кўра ўсмирларимиз иштирокидаги ҳар бир ўйинга 0:3 (0-25, 0-25, 0-25) ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Хитой Тайпейи терма жамоаси жаҳон чемпионатида ҳам бронза медалларига эга чиқди. Бизни финалда мағлуб этган Эрон эса мундиални кучли бешликда якунлади. Айтмоқчи бўлганимиз, бу жамоанинг потенциали бор эди.  

Яна ҳам аламлиси, бу ёш тоифасидаги ўсмирларимиз келаси йили Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида қатнашадиган ёш таркиби ҳисобланади. Шу пайтгача ҳеч бир ёш тоифасидаги волейбол жамоамиз қитъа биринчилигининг финали ҳамда жаҳон чемпионатига йўл олмаган эди. 

Эътибор беринг, икки ойча олдин, аниқроғи 19 июль куни "Волейбол спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори (ПҚ-274-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинганди.

Бизга етиб келган маълумотларга қараганда, Болгария элчихонаси томонидан терма жамоамиз делегациясига визалар берилмаган эмиш. Мусобақа мезбони АҚШ бўлганида виза масаласини тушуниш мумкин эди. Ҳар қандай катта мусобақалар, хусусан жаҳон чемпионатларида мезбон томонидан иштирокчи давлатлар учун виза кўмаги тақдим этилади. Хуллас, факт шуки, тарихда илк бор эришганимиз - жаҳон чемпионати Ўзбекистонсиз ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг