UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0

27 апр 07:42
Янгиликлар

Дзюдо

Анъаналарга эга Чирчиқ дзюдо мактаби ҳақида

Биз мамлакатимиз вилоят ва шаҳарларида дзюдога қаратилаётган эътибор ҳамда унинг асносида эришилаётган ютуқлар ҳақида ҳикоя қилишни бошлаган эдик.

Бугун Чирчиқ шаҳри дзюдоси хусусида сўз юритамиз. Суҳбатдошимиз Тошкент вилояти дзюдо федерацияси ижрочи директори Воҳид Жўраев бўладилар. 

- Воҳид ака, карантин кунлари Тошкент вилояти, хусусан чирчиқлик дзюдочилар учун қандай ўтмоқда?

- Мамлакатимизнинг барча жойида бўлгани каби бизда ҳам ҳамма ўз уйида машғулотларни давом эттирмоқда. Мураббийлар билан онлайн мулоқот ўрнатилган. Махсус очилган телеграм каналида видео онлайн машғулотлар ўтказиляпти. Мураббийлар ўз шогирдларига топшириқлар беришяпти. Дзюдочилар шу асосида шуғулланишяпти.  

- Чирчиқ дзюдоси ҳақида гап кетганда фақат илиқ фикрлар айтилади. Шу ўринда Чирчиқ дзюдосини юқорига кўтарган спортчилар, фидоий мураббийлар ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

- Тўғри таъкидлаб ўтдингиз. Ҳақиқатан ҳам, Чирчиқдан Ўзбекистон терма жамоаси таркибида айтишга арзигулик ютуқларга эришган забардаст дзюдочилар етишиб чиққан. Биринчилар қаторида Дмитрий Соловьёв, Андрей Штурбабин, Мурат Каликулов, Шокир Мўминов, Санжар Зокиров, Дилшод Чориев, Мирзоҳид Фармонов, мураббийлардан Ким Юрий Самсонович, Мирзараҳмонов Нағманжон Аҳмедович, Мурадосилов Сервер Диляверович, Галкин Виктор Михайлович каби номларни тилга олишни жоиз деб биламан. 

- Бугунги кунда сиз санаб ўтган таниқли дзюдочиларнинг йўлини кимлар давом эттиряпти?

- Ёшларимиздан Жайҳун Назаровни алоҳида таъкидлаган бўлардим. У 2018 йили Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказилган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритган. Чирчиқ олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбияланувчиси ҳисобланади. Ангренлик Бобур Ваджиев ёшлар ўртасида Осиё чемпионати совриндори бўлган. Артём Штурбабин ўтган йили Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиблик шохсупасига кўтарилди. Ёшларимиз Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ўтказилган халқаро мусобоқада 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди. Мансуров Абдуқодир,  Зокиржонов Асадбек ва Шомуродов Маҳмуд олтин, Раҳимов Шоҳжаҳон кумуш, Мирзаев Шоҳрух ва Нутфуллаев Абдураҳим бронза медали билан тақдирланди.

- Қандай муаммолар бор?

- Федерациямиз томонидан барча шароитлар яратиб бериляпти. Олдимизга турган асосий вазифалардан бири селекцияни кучайтириш. Тошкент вилоятининг қолган туман ва шаҳарларида ҳам дзюдо спорт турини янада кўпроқ оммалаштириш, дзюдо секцияларини очишдан иборат. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг