08 дек 11:33
Янгиликлар
Футбол
"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин
"Андижон" сардори Олег Зотеев 2026 йилги мавсумни водийнинг бошқа жамоасида давом эттиришга яқин турибди.
Унга "Навбаҳор" жамоасидан қизиқиш бор. Тимур Кападзе чап қанот ҳимоясида тажрибали Олег Зотеевни кўрмоқда.
Маълумот учун, 36 ёшли ҳимоячи 2025 йилда жами 15 та учрашувда майдонга тушди ҳамда 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Ҳавола :
Фикрлар