UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0

02 фев 19:39
Янгиликлар

Дзюдо

Андижон вилояти дзюдоси истиқболлари муҳокама қилинди

Ўтган ҳафта Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси ўтказилиб, унда федерациянинг Сирдарё ва Андижон вилояти бўлимларига раис сайланганди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Андижон вилояти дзюдосига раҳбар этиб сайланган Сардорбек Раҳмонов билан ZOOM платформасида ташкил этилган онлайн мулоқотда истиқболли режалар юзасидан фикр алмашди. Сардорбек Раҳмонов Андижон вилояти ҳокимлигининг молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритади.  

"Андижон вилояти дзюдосида тез орада ўзгаришлар бўлишига ишонамиз. Биз биргаликда вилоят дзюдосини янги босқичга олиб чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Ҳали Андижондан ҳам терма жамоага номзод дзюдочилар етишиб чиқади. Бир нарсани унутмайлик, терма жамоанинг кучли бўлиши айнан ҳудудларга боғлиқ. Истеъдодлар ҳамиша бўлган, фақат уларга ўз вақтида эътибор бериб, керакли шароитларни қилиб беришимиз керак", - деди А.Камилов. 

Ўз ўрнида Сардорбек Раҳмонов Андижон вилояти дзюдосини янги босқичга кўтариш учун саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилгани, биринчи навбатда моддий-техник базани яхшилаш, дзюдочилар яхши шароитларни яратиш, вилоятда селекция жараёнини кучайтириш, ички мусобақаларни кўпроқ ўтказиш масалаларига эътибор қаратилишини таъкидлади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг