UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0

16 авг 17:49
Янгиликлар

Бошқалар, Волейбол

Андижонда “Отам, онам ва мен – спортчи оила” мусобақаси ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги олдидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Жумладан, Андижонда “Отам, онам ва мен – спортчи оила” оилавий жамоалар ҳамда вилоят ҳокими кубоги учун хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақалари бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда болалар ва оилавий спортни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, шунингдек, ўтказилаётган мазкур мусобақалар спорт билан мунтазам шуғулланувчи оилалар, хотин-қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

“Отам, онам ва мен – спортчи оила” оилавий жамоалар спорт мусобақаси вилоятдаги 880 та маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилиб, 4 мингдан зиёд оилавий жамоалар иштирок этди. Мусобақанинг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган жамоалар ўзаро баҳслашди.

Якуний натижаларга кўра, Шаҳрихон туманидаги Қўрғонча маҳалласидан Шамсиддин Жалолов оиласи фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Пахтаобод тумани Сой маҳалласида яшовчи Насибжон Темиров оиласига иккинчи, Асака тумани Мирзаобод маҳалласидан Ҳусниддин Пардадинов оиласига учинчи ўрин насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Хотин-қизлар жамоалари ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун ўтказилган волейбол мусобақасида Бўз тумани жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят ҳокими кубоги соҳибига айланди. Марҳамат тумани жамоаси иккинчи, Асака тумани жамоаси учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умурзоқов (сурат), ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг