UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

05 апр 10:43
Янгиликлар

Тадбирлар

Андижонда ёшлар “Жасорат мактаби”да жам бўлди

Бош мақсади ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш этиб белгиланган “Жасорат мактаби” йиғинининг навбатдаги мавсумида маънан ва жисмонан тобланиш учун Андижон вилоятининг 100 нафар ёшлари жам бўлди.

Бугунги кунда мазкур йиғин иштирокчилари, малакали ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий тайёргарлик, буюк аждодларимизнинг маънавий ва маданий мерослари ҳақида машғулотлар, жисмоний тайёргарлик машғулотлари ўтказилиб келинмоқда. 

Вилоят мономарказининг “Ишга марҳамат” ходимлари эса йиғин иштирокчиларига касбга йўналтирувчи амалий машғулотларни ташкил этган. Бундан ташқари, Андижон давлат педогогика институтининг профессор ўқитувчилари ҳам ўзларининг назарий билимларини ёшлар билан бўлишмоқда.

Ёшларимиз эса ҳар бир машғулотларда фаол иштирок этяпти. Таъкидлаш керакки, 10 кунлик ўқув йиғинини ёшларимиз бирор касбнинг этагини туган ҳолда якунлайди.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар Андижон вилоятининг 300 нафар ёшлари мазкур ўқув йиғинида иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг