UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0

11 дек 17:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Анкалаев UFC`нинг Тейшейра - Хилл чемпионлик жангини белгилаганига муносабат билдирди

Бугунги UFC 282 турниридан сўнг промоушен раҳбари Дана Уайт яримоғир вазнда вакант қолган чемпионлик камари учун янги жанг белгилаганди.

Унга кўра, январь ойида Бразилияда ўтказиладиган UFC турнирида собиқ чемпион Гловер Тейшейра америкалик Жамал Хиллга қарши октагонга кўтарилади. 

Бугун аслида ғалаба қозонган, фақат қўли ғолиб сифатида кўтарилмаган россиялик Магомед Анкалаев UFC раҳбарининг ушбу қарорига муносабат билдирди.

"Вакант қолаётган UFC камари учун Тейшейра - Хилл Бразилияда жанг қилади? Бу уларнинг қарори. Мен шу ердаман ва камар учун овни давом эттираман", – деди Анкалаев ESPN AR нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аслида бугун UFC 282 турнирининг марказий жангида бразилиялик Гловер Тейшейра дивизион чемпиони Иржи Прохазкага қарши октагонга чиқиши лозим эди. Аммо чехиялик машғулот чоғида жароҳат олиб, камардан воз кечганди. Кейин Тейшейра Магомед Анкалаев билан жанг қилишдан бош тортди. Натижада Ян Блахович - Магомед Анкалаев жанги чемпионлик дея қабул қилинди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 дек 18:23:16
Boks
Durrang haqqoni boldi 1-raund teng kurashlar ostida kechdi 2-3 Vlaxovich ustinlik qildi 3 4 da ankalaev galaba qozondi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг