16 окт 14:13
Янгиликлар
Футбол
Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) апелляция берилганидан сўнг "Манчестер Сити" АПЛнинг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилса, клубни 7-10 йилга барча Еврокубоклардан четлатиши мумкин.
Бу ҳақда журналист Сезар Аугусто Лондоно Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.
Премьер-лиганинг мустақил комиссияси "Манчестер Сити"ни 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда содир этилган молиявий қоидабузарликлар бўйича 115 та айблов бўйича айбдор деб топди. Комиссия маълумотларига кўра, "шаҳарликлар" даромадларни тахминан 830 миллион фунтга ошириб кўрсатишган, бузилишларнинг умумий суммаси эса 900 миллион фунтдан ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Спорт арбитраж суди (CAS) молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун УЕФАнинг "Манчестер Сити"ни икки мавсумга Еврокубоклардан четлатиш ҳақидаги тақиқини бекор қилган эди.

Ҳавола :
Фикрлар