UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0

06 янв 09:39
Янгиликлар

Хоккей

АҚШ - қаторасига иккинчи бор хоккей бўйича Жаҳон чемпиони!

Бироз аввал Канаданинг Оттава шаҳрида хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

"Canadian Tire Centre" аренада ўтган ҳал қилувчи финал учрашувида АҚШ ва Финляндия терма жамоалари музга чиқишди. Асосий вақтда 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа қайд этилди. 

Америкаликлар сафида Жеймс Хэгенс, Брендон Свобода ва Коул Хатсон, финлар таркибида Ессе Киискинен, Туомас Уронен ҳамда Эмиль Пиениниеми киритилган шайбаларга муаллифлик қилишди. Овертаймда эса Тедди Стигнинг олтин голи АҚШга қаторасига иккинчи бор жаҳон чемпионлигини тақдим этди.

Финал учрашувидан олдин жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибини аниқлаб берган матч бўлиб ўтди. Чехия ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги ушбу баҳс ҳам финал сценарийсига ўхшаб кетди. Асосий вақтда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Овертаймда вазият ўзгармади. Буллитлар сериясида омад чехларга кулиб боқди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг