UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0

23 сен 12:47
Янгиликлар

Шахмат

АҚШ таркибида Олимпиада бронза медалини қўлга киритган Гулруҳбегимнинг натижалари қандай бўлди?

Будапешт шаҳри мезбонлигида ўтган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида АҚШ аёллар терма жамоаси бронза медалларини қўлга киритди.

Агар америкаликлар сўнгги турда қозоғистонлик дугоналарини мағлуб этишганида, кумуш медалларга эга чиқишлари ҳам мумкин эди. Айнан сўнгги турда АҚШ терма жамоасининг биринчи тахтасида ўйнаган ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова энг ёш жаҳон чемпиони Бибисара Ассаубаевага имкониятни бой бериб қўйди. Якунда АҚШ ва Қозоғистон 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Бу эса Қозоғистонга кумуш медалларни тақдим этди. 

Умуман олганда, Тоҳиржонова 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида қандай натижа кўрсатди? У 11 та турнинг 10 тасида иштирок этди. Фақат Ўзбекистонга қарши учрашувда ватанпарварлиги сабабидан ўйнамади. Қолган 10 та учрашувда 3 ғалаба, 4 дуранг ва 3 мағлубият қайд этди. Рейтингда ўзидан юқорида жойлашган ҳиндистонлик Рамешбабу Вайшали, украиналик Юлия Осмакни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Филиппин, Канада, Нидерландия, Швейцария терма жамоалари шахматчилари билан дуранг ўйнади. Бибисарадан ташқари, Мўғулистон ва Арманистон терма жамоалари шахматчиларига ютқазиб қўйди. 

"Бу АҚШ терма жамоасининг Олимпиадада 16 йил кутган медали! Шу жамоа таркибида мен ҳам совриндор бўлганимдан хурсандман", - дея қувончини изҳор қилди Тоҳиржонова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг