20 июн 13:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
АҚШда ўзини UFC жангчиси дея таништириб, саккиз кишини жароҳатлаган киши ушланди
13 июнь куни Сан-Антонида ўзини UFC жангчиси дея таништирган киши барлардан бирида тартибсизлик юзага келтирганди.
У маст ҳолда бўлгани учун барга кира олмаганди. Шу сабабли тўполон кўтарган ва бунинг оқибатида саккиз киши яраланган, қурбонлар йўқ.
Полиция ушбу тартибсизликни уюштирган 37 ёшли Женелиус Крюни ҳибсга олди. Суриштиришларича, унинг UFC ва MMAга хеч қандай алоқаси йўқ.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар