UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 09:14Ўзбекистон крикет федерациясида янги тайинлов 0 08:38Мессининг хайрлашув ўйинида Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ВИДЕО 0 08:06Рамазон Темировнинг вазн рейтингида бир нечта ўзгариш бўлди 0 19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0

07 окт 13:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган"

Дана Уайтнинг сўзларига кўра, Валентина Шевченко ихтиёрий равишда UFC`нинг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини бўшатган, аммо машҳур спорт таҳлилчиси Ариэль Хелвани бундай фикрда эмас.

Ариэль қирғизистонлик аралаш яккакураш устаси камардан воз кечиш қарори мажбурий бўлганини ва бу қарор унинг ўз хоҳиши билан қабул қилинмаганини таъкидлайди. Бу ҳақда унинг ўзи навбатдаги таҳлилий дастурида вазиятга яқин манбалар билан суҳбатлашганидан сўнг маълум қилди.

"Унда ҳали ҳам ўзини сездириб тураётган жароҳат борми? Ҳа. Агар UFC`да 3 октябрга бошқа чемпионлик жанги бўлганида, у чемпион бўлиб қолармиди? Ҳа. У бу камардан ихтиёрий равишда воз кечдими? Йўқ. Аниқ йўқ!

Уларга чемпионлик жанги керак эди. UFC`дагилар унга шундай дейишди: "Қачон қайтсан? Қарорингни адолатли тарзда қабул қиламиз ва чемпионлик жанги ўтказамиз". Уни ноқулай ҳолатга тушириб қўйишди – у танловга эга эмас эди", – деди Хельвани.

Валентина Шевченко ҳозирча бу маълумотга очиқ тарзда изоҳ бергани йўқ, аммо ўтган дам олиш куни UFC 332 турнирида вакант чемпионлик камарини қўлга киритган бразилиялик Наталия Сильвани ғалабаси билан табриклади. Наталия ҳакамларнинг якдил қарори эвазига хитойлик Ван Конгни мағлуб этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг