UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0 10:38Дияр Нургожай UFC'даги кейинги жангини Қатарда ўтказади 0 10:17Ўн иккита "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 291 турнирнинг барча натижалари 0 09:46Aktau Asian Open 2026. Биринчи кун 6 та медаль қўлга киритдик, 3 таси олтин! (+ФОТО) 0 09:15Мессининг дубли "Интер Майами"га "Атланта"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:44Жалолов рингга чиққан оқшомнинг асосий жанги иккинчи раундда тўхтатилди 0 08:13Хоакин Баклини нокаут қилишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 07:42Теннисчиларимиз J200 Фарғона турнирида учта чемпионликни қўлга киритди 0 07:11"Барселона" Испания чемпионати стартидаги ғалабалар бўйича "Реал" рекордини такрорлади 0 00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0

03 сен 08:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян Ислам Махачевнинг рекордини янгиламоқчи

Чемпионлик жангидан четда қолган Арман Царукян октагонда Ислам Махачевдан ўзиб кетиш имкониятини қўлдан бой берди.

Бироқ россиялик енгил вазнли жангчи UFC чемпиони мақомида ҳамюртининг ютуғини янгилай олишига ишонмоқда. Махачев ҳозирда тўртта ҳимоя жанги билан дивизион рекордчиси ҳисобланади.

"Камида бешта чемпионлик ҳимоясини ўтказмоқчиман. Енгил вазн дивизиони рекордини янгилаш ниятидаман. Исламда тўртта ҳимоя бор эди, шу боис мен бештасини ўтказмоқчиман. Кейин эса кўрамиз: ё фаолиятимни якунлайман ёки ярим ўрта вазнга кўтариламан, лекин бунинг учун вазн тўплашим керак", — деди Царукян "Deep Waters" подкастида.

Енгил вазн дивизионида кетма-кет ҳимоя жанглари сони бўйича рекорд ўрнатган Ислам Махачев чемпионлик камарини бўшатиб, ярим ўрта вазнга кўтарилди. У ерда австралиялик Жек Делла Маддаленадан чемпионлик камарини тортиб олди, сўнгра ирландиялик Йен Мачадо Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, муваффақиятли ҳимоя қилди.

Арман Царукяннинг сўзларига кўра, дунёнинг энг кучли лигаси раҳбарияти, агар у 19 сентябрь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 331 турнирида бразилиялик Маурисио Руффини мағлуб этса, унга чемпионлик жанги учун имконият тақдим этишга ваъда берган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг