16 июл 14:14
Янгиликлар
Арман Царукян Лос-Анжелес Олимпиадасида қатнашиши мумкинлигини айтди
— Арман, ҳозир сен нафақат ММА, балки кураш оламининг ҳам энг машҳур шахсларидан бирисан.
— Раҳмат, эҳтимол кураш пайтидаги жанжалларим туфайлидир (кулади). Ҳар бир беллашув мени руҳлантиради, мотивация беради. Секин-аста ўзим ҳам курашчига айланяпман (кулади). Шунинг учун бир йилдан кейин ҳақиқий курашчилар билан беллашишни бошлайман.
— Арсен Арутюнян сен 2028 йилги Олимпиадада қатнашишни режалаштираётганингни айтди...
— Буни нима учун айтган экан? (кулади). Балки қатнашарман. Аввал UFC'даги барча ишларимни якунлашим керак. Кейин Арманистон ёки Россия чемпионатини юта олсам, қайси давлат номидан Олимпиадага сараланиш имконияти бўлишини кўраман", — деди Царукян журналист Вячеслав Абдусаламовга берган интервьюсида.
Фикрлар